«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес жамоанинг жароҳатлар билан боғлиқ ҳолатидан ғазабда.
«Қаймоқранглилар» мунтазам равишда турли даражадаги жароҳатлар туфайли футболчиларини йўқотадилар. Юлдуз Килиан Мбаппе яқинда жароҳат олган ва сонидаги муаммолар туфайли икки ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин эди. «Relevo» хабарига кўра, Перес ҳозирги ҳолатдан норози. Клуб фитнес мураббийи Антонио Пинтус ва тиббиёт ходимлари ишини диққат билан кузатиб боради. Шанба куни Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лига доирасида «Райо Вальекано»га қарши баҳс олиб боради.
Келаси чоршанба куни Мадрид гранди Қитъалараро кубокнинг финал учрашувини ўтказади.