Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" футболчиси ЖЧ-2026 учун кетиши мумкин

"Реал" футболчиси ЖЧ-2026 учун кетиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик вазиятни вақтинча ўзгартириш ҳақида жиддий ўйламоқда.

19 ёшли футболчи сентябрь ойидан бери соғлом, бироқ ҳамон Хаби Алонсо жамоасида ўйин амалиётига эга эмас. Журналист Альваро Эстебан маълумотига кўра, бразилиялик футболчи "Реал"да унга ишонч йўқлигига ишонч ҳосил қилса, январь ойидаёқ ижарага кетишни сўраши мумкин. Ҳужумчининг мақсади - Бразилия терма жамоаси таркибида бўлажак жаҳон чемпионатига бориш.

Ўтган ёзда Эндрикнинг трансферига Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби қизиқиш билдирганди, шунингдек, футболчига Англия ва Италия клублари орасида ҳам талаб бор эди. Transfermarkt портали "Палмейрас" тарбияланувчисининг нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:21 16.10.2025. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!