Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Реал" футболчиларига BMW машиналари совға қилинди

"Реал" футболчиларига BMW машиналари совға қилинди

"Реал Мадрид" футболчилари ўзларига ҳомийлик қилинган BMW моделларини танладилар.

Немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси BMW учинчи йилдирки Мадридга ҳомийлик қилмоқда. Ушбу келишув доирасида жамоа футболчилари ва мураббийлари ўз автомобилларини танлашади. 2024/25 йилги мавсум учун танлов аллақачон қилинган.

Marca нашри хабарига кўра, клуб вакиллари бешта автомобиль моделидан танлашлари мумкин эди: iX2, iX, i5, i7, XM.

Энг қиммат моделлар - 186 650 еврога - Винисиус Жуниор ва Лукас Васкес томонидан танланди.

Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе, Родриго, Лука Модрич, Тибо Куртуа, Дани Карвахаль ва бошқа бир қатор футболчилар 179 900 евролик машинани олишди.

Энг арзон моделлар Антонио Рюдигер ва Аурелиен Тчуамени томонидан танланди - 58 550 евро.

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти 114 450 евро турадиган машинани танлади.

Киритилди: 17:20 26.09.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!