Мадриднинг "Реал" клуби ЕЧЛ 1/8 финалида "Манчестер Сити"га ҳар иккала ўйинда ҳам бир хил ҳисобда ютқазди (1:2).
"Opta" нашрининг ёзишича, "қироллик клуби" 11 йилдан бери биринчи марта ЕЧЛ плей-оффининг ҳар иккала ўйинида ҳам мағлуб бўлди.
Маълумот учун, "Реал" бундан олдин 2008/2009 йиллардаги мавсумда ЕЧЛ плей-оффида "Ливерпул"га ҳар икки ўйинда ютқазган.