Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди

Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига янги номзод сайлашдан иборат бўлди.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига Равшан Эрматов номзоди илгари сурилди. Кенгаш аъзолари томонидан Р.Эрматов номзоди бир овоздан маъқулланди ва сайланди.

Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

2021 йил 10 апрель куни президентнинг тегишли қарори асосида Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Киритилди: 13:41 12.04.2021. Ўқилди: 3230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!