Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Расул Кушербаевни ўлдириб кетишдими?

Расул Кушербаевни ўлдириб кетишдими?

Ижтимоий тармоқларда депутат Расул Кушербаевни ўлдириб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди. Депутат ушбу хабарни рад этди.

"Бўлаётган ҳавотирли қўнғироқларни инобатга олиб, мен билан ҳаммаси жойида эканлиги ва ҳеч ким жонимга қасд қилмаганлигини маълум қилмоқчиман. 

Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ҳеч ким бундай қилмайди. 

Фурсатдан фойдаланиб, асоссиз ҳавотирларнинг олдини олиш мақсадида барча блогерлардан ахборот тайёрлаш ва тарқатишда ахборотнинг мазмуни, матни ва тасвирлари бир бирига мос бўлишига эътибор қаратишларини сўраб қолардим. 

Ноқулайлик ва ҳавотирлар учун узр сўрайман!", деб ёзди депутат телеграмдаги саҳифасида.

Киритилди: 17:52 27.10.2020. Ўқилди: 24755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!