Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Расмларнинг қайси биридан кўпроқ қўрқасиз? Танловингиз 3 сониядан ошмаслиги керак

Расмларнинг қайси биридан кўпроқ қўрқасиз? Танловингиз 3 сониядан ошмаслиги керак

Жавоблар
А. Сиз ўзингиздан қўрқасиз! Келажагингиздан, қарорларингиз тўғрилигидан, атрофингизни ўраб олган ҳар қандай асабийлаштирадиган майда-чуйдалардан қўрқасиз. Булар асабийлашишингизга арзимайди! Ҳар бир инсон ўз келажаги учун ўйланади қайғуради, сиз буни тушинишингиз керак. Ахир келажакда бизни нималар кутишини ҳеч қайсимиз билмаймизку. Ва бу ҳар кун қўрқув билан уйғонишингиз учун асос бўла олмайди! Чуқур нафас олинг, хотиржам бўлинг ва ҳозирги ондан завқланинг.

Б. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашидан қўрқасиз. Сиз доимий равишта атрофдагилар фикри, нима деб ўйлаши ҳақида хавотирланасиз, айниқса негатив (салбий) қувват сизга қарата очилган бўлса ўзингизни қўярга жой топа олмайсиз. Ҳамма сизни доим омадли ва бахтли кўришини хоҳлайсиз. Танқидни оғир қабул қиласиз. Ҳеч қачон ўз «МЭН»ингизни, бошқаларни рози қилиш учун йўқотманг. Ўз хоҳишларингизни биринчи ўринга қўйинг.

В. Аслида сиз ҳеч нарсадан қўрқмайсиз! Сиз ўз қўрқув ва хавотирларингизни ҳимоялаш учун ўзингизга ва шахсий ҳаётингизга ишонасиз. Шундай бўлса-да, бу расмни танлаганингизда онг ости қўрқувингизни намоён қилдингиз, яъни ҳаётингиз билан боғлиқ ўзгаришлардан қўрқишингиздан гувоҳлик бердингиз. Хавотир олманг, ҳаммаси ўз қўлингизда!

Г. Бу вариант келажагингиздан қўрқишингизни билдиради. Режаларингиз бошқача тус олиб, хоҳиш ва истакларингизга эриша олмаслигингиздан қўрқасиз. Бу ташвишлар хавотирга тушишингизга арзимайди, ахир фақат шу сизни ҳозирги ҳаётингиздан завқланиб яшашингизга халақит бераяпти. Бошқа ташвишлар йўқлигига шукр қилинг. Фақат ҳозирги кун билан яшаш сизга бахтли келажакни таминлайди!
 

Manba: zamin.uz

Киритилди: 06:40 19.10.2018. Ўқилди: 2323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!