Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Расмий изоҳ: "Қўйлиқ"да икки эркакнинг аёвсиз калтакланиши бўйича жиноий иш очилган (видео)

Расмий изоҳ: "Қўйлиқ"да икки эркакнинг аёвсиз калтакланиши бўйича жиноий иш очилган (видео)

Тошкент ИИББ интернетда тарқалган “Қўйлиқ” бозоридаги “самосуд” видеосига изоҳ берди.

Аввалроқ “Қўйлиқ” бозорида бир неча фуқаролар томонидан икки эркакнинг калтакланиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ушбу ҳолат бўйича Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан текширув ўтказилди.

Аниқланишича, ҳодиса 2 июль куни тахминан соат 16:30ларда содир бўлган. Юқорида кўрсатилган бозор сотувчилари - 30 ёшли С.Ш. ва 31 ёшли А.Т. Қашқадарё вилоятида яшовчи 35 ёшли Ж.Э.нинг Cobalt русумли автомобилини икки нафар номаълум шахс очаётганини пайқаб қолишган.

Шундан сўнг С.Ш., А.Т. ва ушбу бозорнинг яна бир сотувчиси Ш.Ш. ушбу ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бермасдан, жиноятда қўлга тушган, муқаддам судланган Фарғона вилоятидан бўлган 40 ёшли С.Т. ва 39 ёшли А.К.га ҳужум қилиб, тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан С., А. ва Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. С.Т. ва А.К. томонидан автомобилдан пул ўғирлашга уриниш ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 169-моддаси 2-қисми (“Ўғирлик”) бўйича жиноий иш очилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:08 03.07.2019. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!