Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Расман: Қозоғистондаги автобус фалокатида 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Расман: Қозоғистондаги автобус фалокатида 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

20 апрел куни тонгда Қозоғистон ҳудудида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус учраган йўл-троанспорт ҳодисасида вафот этганларнинг ҳаммаси ўзбекистонлик эканлиги маълум қилинди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, твиттердаги расмий саҳифасида маълум қилди.

Кордайдаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 киши ҳалок бўлди. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон Республикаси Президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги ҳолат аввал айтганимдек, бехавотир эмас. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чоралар бўйича топшириқлар бердим , дейди Қозоғистон президенти.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари вафот этган.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Жамбулдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқловчи ахборот йўқлиги, жароҳатланганларнинг 7 нафари ўзбекистонликлар экани ҳақида хабар берганди.

Киритилди: 14:17 20.04.2019. Ўқилди: 2960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!