Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Раққоса Ирода Исмоилова фарзандларига ажрашгани ҳақида қандай айтди?

Раққоса Ирода Исмоилова фарзандларига ажрашгани ҳақида қандай айтди?

Таниқли раққоса Ирода Исмоилова турмуш ўртоғи билан ажрашган илк вақтларда фарзандлари масаласида қийналгани ҳақида сўзлаб берди.

“Бизда икки марта хайрлашиш маросими бўлди. Биринчи сафар улар жуда кичкина эди. Ўғлим, адашмасам 1,5 ёшда бўлган. Уларга “Энди даданг йўқ, даданг кетди” деган маънодаги нарсаларни тушунтириб бўлмасди. Ўша пайтларда қийин бўлган. “Самолётда учиб кетди, ишга кетди” дегандек гапириларди.

Кўп иссиғи чиқарди, ичикиб, соғинишарди. Қизим ҳозир 7 ёшда. Иккинчи марта фарзандларимга ҳеч нарсани тушунтирмадим. У ерга меҳмонга борганида ҳамма нарсани тушуниб олди. Қизим собиқ турмуш ўртоғим ва қайнонам орасидаги суҳбатни эшитган, тўйга тайёргарлик, таъмирлаш ишлари кетаётган бўлган. Аслида, менга кўп нарсани айтмайди, маъмурим, шогирдларим орқали етказади. Уларга гапириб берган. Шундай қилиб ҳеч нарсани тушунтиришга ҳожат қолмади”, деди ижодкор.

Эслатиб ўтамиз, раққоса турмуш ўртоғининг бегона аёл билан ёзишмаларини топиб олгани учун ажрашгани ҳақида маълум қилганди.

Киритилди: 06:30 02.05.2021. Ўқилди: 9963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!