Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рамзан Қодировнинг нега раҳбарликдан кетгани маълум қилинди

Рамзан Қодировнинг нега раҳбарликдан кетгани маълум қилинди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров даволанмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Альви Каримов РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари ва ҳукуматининг сайтида Рамзан Қодировнинг “вақтинча ишга лаёқатсизлиги” даврида бош вазир Муслим Хучиевни  республика раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида тайинланиши тўғрисидаги фармойиши жойлаштирилган эди.

“Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров тиббий муолажаларни талаб қиладиган даволаниш курсини олмоқда”, - дея тушунтирган Каримов.

Унинг сўзларига кўра, "Чеченистон республикаси Конституциясида вақтинча ишга лаёқатсизлик ёки таътил пайтида раҳбар вазифаси ҳукумат раисига юклатилиши кўзда тутилган”.

"Бу одатий амалиёт ... ва у барча субъектларда қўлланилади", деди Каримов. У аввал ҳам Қодировнинг таътиллари пайтида ваколатлар бир неча бор Муслим Хучиев ва ундан олдин ишлаганга берилганини эслатиб ўтди.

 

Киритилди: 11:42 16.01.2020. Ўқилди: 7557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!