Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рамзан Қодиров таҳдид қилди: "Сўзларингиз учун узр сўранг! Акс ҳолда..."

Рамзан Қодиров таҳдид қилди: "Сўзларингиз учун узр сўранг! Акс ҳолда..."

"Жириновский, сўзларингиз учун узр сўранг, акс ҳолда на мандат, на пул сизга ёрдам беради". Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сиёсатчига ана шундай мурожаат қилди. У бу орқали Жириновскийнинг губернаторлар халқаро масалаларда гапирмаслиги керак, деган сўзларига ўз муносабатини билдирди.

Қодировнинг сўзларига кўра, у Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновскийнинг фикридан ҳайрон қолган ва ғазабланган. “Жириновский, сўзларингиз учун узр сўранг. Кейин Давлат Думасидаги муддатингиз тугагунча ўтиринг. Балки омадингиз келиб, янги депутатлар сайловларида яна яхши пул топишингиз мумкин. Aкс ҳолда, на мандат, на пул сизга ёрдам беради", — дея қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.

Aввалроқ, 18 ёшли чечен Aбдулах Aнзоров томонидан ўлдирилган ва боши кесилган Париж ўқитувчиси билан юз берган фожиа ва Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг бу борадаги баёнотларидан сўнг, Қодиров Франция президентини терроризм раҳбари деб атаган эди. Кейинчалик Жириновский губернаторлар халқаро масалаларда гапирмасликлари кераклигини, чунки уларнинг вазифаларига фақат иқтисодий ва иқтисодий ишлар киришини айтди.

Киритилди: 12:45 31.10.2020. Ўқилди: 8599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!