Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Рамзан Қодиров кимни туғма қўрқоқ ва жинссиз жонзот деб атади?

Рамзан Қодиров кимни туғма қўрқоқ ва жинссиз жонзот деб атади?

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Рустави 2» канали орқали Россия президенти Владимир Путинни ҳақоратлаган грузиялик телебошловчига нисбатан кескин фикрларни билдирди, деб хабар беради «MK.ru».

"Дарё"нинг ёзишича, Рамзан Қодиров журналистнинг ўзини «мараз ва тубан» деб атади. Шу билан бирга Қодиров ушбу акцияда фақатгина Георгий Габуния иштирок этмаганини таъкидламоқда. У Грузияга нисбатан энг қаттиқ санкцияларни жорий этишга чақирди ва дунёда Габуниянинг қимиши учун жазолашга тайёр кўплаб ёшлар борлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қодировнинг таъкидлашича, Кавказда эркаклар ҳатто душманига нисбатан ҳам телебошловчи Георгий Габуния ишлатган сўзлардан фойдаланмайди. Содир бўлган воқеадан сўнг, Чеченистон раҳбари журналистни «на Кавказ фарзанди, на эркак ва на тоғлик» деб ҳисоблайди.

«Габуния — туғма қўрқоқ ва жинссиз жонзот. У — грузин халқи ва Грузиянинг исноди», — дейди Қодиров.

Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг ҳисоблашича, Грузиянинг юқори мартабали амалдорлари Россия президентидан расман кечирим сўрашлари ва Габуния нисбатан жиноий иш очишлари лозим.

Киритилди: 08:57 09.07.2019. Ўқилди: 5021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!