Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед"нинг янги мураббийи

Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед"нинг янги мураббийи

Москванинг "Локомотив" клубида фаолият олиб бораётган Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди.

Германияда "чўқинтирган ота" лақабини олган 63 ёшли мутахассис МЮ бошқарувига келади. Келишувга асосан у май сўнгигача менежерлик қилади.

Кейинчалик яна 2 йиллик маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Рангник Германия клубларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш. Айниқса, у "Лейпциг"ни Бундеслигага олиб чиққани ортидан машҳурликка эришган.

Маълумотларга кўра, унинг меҳнат визаси расмийлаштирилмагани туфайли якшанба куни "Челси"га қарши ўйинда жамоага ёрдам беролмайди.

Киритилди: 22:10 25.11.2021. Ўқилди: 4240 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!