Эрон президенти озарбайжонлик ҳамкасбига Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужум оқибатида хавфсизлик хизмати ходимининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Алиев бунга жавобан ҳужумни кескин қоралади ва бу воқеа атрофлича текширилиши ва айбдорлар жазоланишига умид билдирди.