Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Радован Каражич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Радован Каражич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жиноий трибуналлар учун халқаро механизм аппеляция палатаси Босния ва Герцеговина Серб Республикасининг собиқ президенти Радован Каражични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Аввалроқ қуйи инстанция суди Каражични 1992-1995 йиллардаги ҳарбий жиноятлар учун 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Гаагадаги собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал 2016 йил 24 март куни босниялик сербларнинг собиқ етакчисини 1992-1995 йилларда Босния ва Герцеговинадаги қуролли ихтилоф давомидаги жиноятлар бўйича 11 та айблов бандидан 10 таси, жумладан этник тозалашлар, оммавий депортация ва Сребреницадаги қатлиом бўйича айбдор деб топган. Каражич ҳимояси шу йилнинг ўзида суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси топширган.

2018 йилдаги суд жараёнида айблов томони Каражич учун умрбод қамоқ жазосини талаб қилган.

Мутахассислиги бўйича руҳшунос бўлган Каражич Серб Республикасига 1992 йилдан 1996 йилгача президентлик қилган. Босния ва Герцеговина 1992 йилда Югославия таркибидан чиқишини эълон қилгач, республикада босниялик мусулмонлар, серблар ва хорватлар иштирокида уруш бошланган. Бу уруш 1995 йилгача давом этган. Мутахассисларнинг баҳолашича, ўша ихтилоф вақтида 100 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Босния ва Герцеговинадаги урушдан кейин Каражич 13 йил халқаро суддан яшириниб юрган ва 2008 йил июлида Белградда қўлга олиниб, Гаага судига топширилган.

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:36 20.03.2019. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!