Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қува туманида МИБ ходимлари томонидан жарималарни ундириш тадбирини ўтказмоқда

Қува туманида МИБ ходимлари томонидан  жарималарни ундириш тадбирини ўтказмоқда

Жорий йилнинг 15 февраль куни Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими, туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ 1‑отряд ходимлари ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарлардан маъмурий жарималарни ундиришга қаратилган кенг қамровли тезкор рейдлар ўтказилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332‑моддасида жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиртирмай ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жариманиҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечикмай тўлаши лозимлиги белгиланган.

Бироқ, жорий йилнинг 15 февраль куни ҳолатига Фарғона вилоятида қайд этилган қонун талабини бузган 19902 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Мажбурий ижро бюроси туман‑шаҳар бўлимлари иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, бир иш куни давомида атиги 273 та ҳуқуқбузар томонидан тайинланган жарималар тўланмоқда.

Бюронинг Қува туман бўлими ходимлари томонидан Йўл‑патрул хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тадбирда жаримани тўлашдан бўйин товлаб юрган 279 та транспорт воситалари тўхтатилиб, 142 таси бўйича жарималар жойнинг ўзида бартараф қилинди ва 49,5 млн. сўм жарималар ундирилди.

Шунингдек, 137 та транспорт воситалари жарима майдончасига киритилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман‑шаҳарларида мунтазам ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Киритилди: 09:30 20.02.2019. Ўқилди: 2988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!