Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўшнилар ўзаро бир-бирини ҳақорат қилиши оғир оқибатларга олиб келди

Қўшнилар ўзаро бир-бирини ҳақорат қилиши оғир оқибатларга олиб келди

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 11:00 ларда Беруний туманидаги “Тинчлик” овулида 28 ёшли Г.Б. ва унинг қайнонаси 56 ёшли Г.Ш. қўшниси 36 ёшли Х.Д. билан ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилиб жанжаллашиб, жанжал вақтида, Х.Д.нинг эри 39 ёшли И.С. хотинини ёнини олиш мақсадида, қўшниси Г.Б.нинг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган, натижада Г.Б. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:21 27.02.2020. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!