Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўшни аёлни қўрқитиб, зўравонлик қилган эркак қидирилмоқда

Қўшни аёлни қўрқитиб, зўравонлик қилган эркак қидирилмоқда

2019 йил 14 июль куни соат 01:20ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи 30 ёшли Кобейсин Есемуратов қўшниси 42 ёшли Э.Д. исмли аёлнинг уйи ҳовлисида уни қўрқитиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаб, 1 жуфт бижутерия зираклари, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкаси ва “Samsung”  русумли мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган. Натижада Э.Д.  касалхонага ётқизилиб, К.Есемуратовни ушлаш чоралари кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

 

Киритилди: 12:22 15.07.2019. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!