Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қурилиш ишлари сабаб айрим автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгариш киритилди

Қурилиш ишлари сабаб айрим автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгариш киритилди

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида қурилиш-монтаж ишлари ўтказилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг (КҲАЙ) Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 18 июл соат 15:00 дан 21 июл соат 6:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Ушбу вақт мобайнида айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади:

34-сон автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор метро бекати йўналишида Беруний кўчаси → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

64-сон автобус Пахтакор метро бекати — Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

87-сон автобус Қора Қамиш 2/4 мавзеси — Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

116-сон автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор буюм бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

131-сон автобус Олимпия меҳмонхонаси — Дўстлик-2 мавзеси йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

147-сон автобус Чорсу савдо маркази АШБ — Чинни бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

Ушбу автобусларнинг қайтиш йўналиши ўзгаришсиз қолади.

Киритилди: 06:51 18.07.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!