Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўқонлик аёлдан қайнсинглиси қамалмаслиги учун 8000 АҚШ доллари сўрашди...

Қўқонлик аёлдан қайнсинглиси қамалмаслиги учун 8000 АҚШ доллари сўрашди...

Қўқон шаҳри. Э.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган шаҳар ИИБ биноси олдида ишончига кириб, ўзини адвокат деб таништириб, қайнисинглиси Х.С.ни қамалиб қолмаслигини ваъда қилиб, ундан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 09:33 04.06.2022. Ўқилди: 2116 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!