Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўқондаги "Шедевр" чойхонасида содир этилган жиноят ишида 37 нафар шахс суд қилинмоқда

Қўқондаги "Шедевр" чойхонасида содир этилган жиноят ишида 37 нафар шахс суд қилинмоқда

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 2020 йил 5 февраль куни кечаси Қўқон шаҳридаги “Шедевр” чойхонасида содир этилган безорилик ва одам ўлдиришга суииқасд қилиш жиноятлари ва шунга алоқадор бошқа жиноят ишларини кўриш бошланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Бир гуруҳ ёшлар ўртасида рўй берган оммавий тўполон ўша пайтда шов-шувларга сабаб бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирлар олиб борилди. Воқеа иштирокчиларининг барчаси қўлга олинган.

Дастлабки тергов органи Жиноят Кодексининг 105-моддаси (баданга қасддан ўртача оғир жароҳат етказиш), 277-моддаси (безорилик), 25-97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш), 248-моддаси 2 ва 3- қисмлари (қонунга хилоф тарзда ўқотар қуролини ўтказиш ва сақлаш) каби жиноят содир этган жами 37 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилган.

-Жиноят иши вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида судланувчиларнинг 29 нафар адвокатлари иштирокида кўрилмоқда. Ҳозирда судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари эшитилмоқда. Пандемия сабабли фуқароларнинг суд мажлисида иштирок этиши чекланган. 

Шундай бўлсада, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фуқароларнинг очиқ суд мажлисида иштирок этишлари имкон даражасида таъминланмоқда. Кейинги суд мажлисларида судланувчилар билан бирга 60дан зиёд гувоҳларнинг кўрсатувлари эшитилади. Иш юзасидан якуний қарор қачон чиқарилиши номаълум, лекин қонуний ва адолатли ҳукм қонунда белгиланган муддатда чиқарилади, -дейди вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.

Киритилди: 13:55 21.09.2020. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!