Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қўқон шаҳрига жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

Қўқон шаҳрига жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

Қўқонга жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди, деб ёзмоқда ЎзА. Бу ҳақда Жаҳон ҳунармандлари кенгашининг раҳбари Рози Гринлис хоним яқинда Қўқон шаҳрига ташриф буюрган ташкилотнинг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддумига йўллаган хатида маълум қилган.

«Жаҳон кенгашига берилган аризага кўра, биз ҳунармандчилик Қўқон шаҳри маданияти ва саноатида катта роль ўйнаши ҳақидаги хулосага келдик. Қўқон ҳунармандлар шаҳарлари жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши қувонарлидир. Қўқон рўйхатга киритилиши билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажариши ва бутун дунё ҳунармандлари учун умумий платформа яратиш мақсадида халқаро алмашувларни кенгайтириши, ҳунармандчилик шаҳарлари тармоғидаги бошқа шаҳарлар билан фаол ҳамкорлик қилишига умид қиламиз» — деб айтган Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Рози Гринлис.

Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача унга жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 30 та шаҳар сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб мазкур рўйхатга киритилди.

Жорий йилнинг 10—15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 70 дан ортиқ хорижий давлатдан маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, мутахассислар, соҳа олимлари ва фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 20:15 12.08.2019. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!