Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Қўқон биокимё” заводи хусусийлаштирилди

“Қўқон биокимё” заводи хусусийлаштирилди

Қўқон биокимё заводи хусусийлаштирилди. Хусусийлаштириш дастури доирасида “Қўқон биокимё” акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улушининг 99,7 фоизи 277,0 миллиард сўмга сотилди. Харидор “First Premium Alliance” МЧЖ бўлди, дея хабар беради Давлат активлари агентлиги.

Битим якунлангандан сўнг, харидор спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда рақамли маркалашни жорий этиш мажбуриятини олади.

“Қўқон биокимё” акциядорлик жамияти ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулот тури озиқ-овқат этил спиртидир. “First Premium Alliance” МЧЖ - алкоголли маҳсулотлар улгуржи ва чакана савдосига ихтисослашган Ўзбекистон компанияси

Киритилди: 20:59 05.02.2023. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!