Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қўнғирот туманида бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув юзага келди (ВИДЕО)

Қўнғирот туманида бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув юзага келди (ВИДЕО)

Бугун ижтимий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Zamon.uz сайти ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати бошлиғи Дауран Елмуратов билан боғланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қўнғирот туманидаги бир нечта фуқаролар ўртасидаги можаро ҳақиқатдан ҳам юз берган.

Жанжал шу йилнинг 16 августида Қўнғирот туманининг Навоий МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:46 17.08.2021. Ўқилди: 2525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!