Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистоннинг Нур-Султон, Олмаота ва Қараған шаҳарларида Россия кунлари ўтказилади

Қозоғистоннинг Нур-Султон, Олмаота ва Қараған шаҳарларида Россия кунлари ўтказилади

Нур-Султон, Олмаота ва Қараған шаҳарларида «Россия кунлари»ни ўтказиш масаласи Россия маданият вазирининг ўринбосари Алла Манилова ва Қозоғистон маданият ва спорт вазири Актота Раимқулова томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, тадбирлар 7-11 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Учрашувда томонлар, шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги ишларни ҳам муҳокама қилишди. Россия томони Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларни биргаликда ўтказишни таклиф қилди.

Раимқулова ижодий фольклор ва театр жамоалари учун танловлар ўтказишга эътиборни қаратди, шунингдек, Россия санъаткорларини Қозоғистонда бўлиб ўтадиган халқаро фестивалларда иштирок этиши масаласи муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрдан 11 октябргача Москвада Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:44 12.09.2019. Ўқилди: 1445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!