Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳат олди.

ТИВнинг Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар беришича, 2019 йилнинг 11 июнь куни Ақтобе вилоятида Қарабутақ-Ақтобе автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“ЙТҲ оқибатида 15.09.2002-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Дониёр ўғли Кушшаев вафот этди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси 22.02.1986-йилда туғилган Данияр Таҳирович Нишонов жароҳат олган ва Ақтобе вилояти Айтекеби тумани “Комсомол” шаҳарчасидаги Марказий туман шифохонасига жойлаштирилган. Унинг соғлигининг ҳолати ўртача барқарор.

Бош консулхона томонидан марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва вазият тўлиқ назоратга олинган.

 

Киритилди: 11:20 13.06.2019. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!