Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистондаги ватандошларимиз Ўзбекистонга ўтказилмоқда

Қозоғистондаги ватандошларимиз Ўзбекистонга ўтказилмоқда

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режимининг енгиллаштирилганлиги муносабати билан фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимиз мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Бош консулхона “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради.

Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишламоқда ҳамда фуқароларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатмоқда.

Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Киритилди: 18:54 28.05.2020. Ўқилди: 2959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!