Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда – видео

Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда – видео

Кунлар исий бошлаши билан Қозоғистоннинг Актау (Оқ тоғ) соҳилига илонлар ҳужум қила бошлади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, илонлар соҳилда кунлар исий бошлагандан сўнг кўпайган. Уларнинг одатдагидан кўп сони маҳаллий аҳолини қўрқувга солмоқда. Илонлар соҳилдаги турли жойларда кўриниш бериб, дам олувчиларга халақит беришмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда кўпчилик дам олиш ва сайр қилиш жойларига бормасликни афзал кўришмоқда.

Мутахассислар Актаудаги илонлар заҳарлими деган саволга жавоб беришди. Улар судралиб юрувчилар синфига мансуб бу жонзотлар инсон ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай хавф туғдирмаслигига ишонтиришмоқда. Сув илони инсон учун хавфсиз ва заҳарли эмас.

Шунингдек, мутахассислар таъкидига кўра, судралиб юрувчиларнинг кўпайиш мавсуми бошланган, шунинг учун улар тухум қўйиш учун қирғоққа чиқишган.

Қозоғистоннинг Актау шаҳри Каспий денгизи соҳилида жойлашган.

Киритилди: 18:10 18.04.2019. Ўқилди: 5577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!