Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда постларни ўчириш учун пул ундирган Telegram канал админлари ушланди

Қозоғистонда постларни ўчириш учун пул ундирган Telegram канал админлари ушланди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси “ҚирСабйн” (“КирСовун”) номли аноним Telegram канали админларини қўлга олди. Улар машҳур кишилардан салбий маълумотларни эълон қилмаслик эвазига пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Орда.кз хабар берди.

Админлар устидан таниқли телебошловчи ва инфлюенсер-блогер шикоят қилган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноий иш қўзғатган. Канал муаллифлари блогердан шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор этмаслик учун пул талаб қилган.

У босим ва таҳдидлар остида уч минг доллар тўлаган, аммо таъқиб давом этаверган. Шундан сўнг жабрланувчи ариза ёзишга мажбур бўлган, дейилади хабарда.

Мессенжерлардаги ёзишмалар ва пул ўтказмалари админларнинг айбдорлигини тасдиқлаган. Аноним админларни топиш қийин бўлмаган. Уларнинг шахсий ёзишмалари ортидан товламачиликка учраган бошқа қурбонлар ҳам аниқланган.

Аноним шахслар ўта эҳтиётсизлик билан иш тутган — улар очиқчасига жим туриш эвазига ҳақ талаб қилган ва гўё ўзларининг жазосиз қолишларига ишонган, дейди Орда.кз манбаси.

“ҚирСабйн” аноним канали қарийб 110 минг обуначига эга бўлиб, фақат шахсий ҳаёт ҳақидаги маълумотларга, бошқача айтганда, юлдузлар, инфлюенсерлар ва ҳатто жамоат арбоблари ҳақидаги кўпинча ўйлаб топилган ғийбатларга ихтисослашган. Хусусан, сўнгги учта пост Олмаота жамоатчиси Санжар Боқоевга бағишланган. Энг охиргиси 11 декабрь санасига тўғри келади. Каналнинг шиори: Ҳар бир “тоза”нинг совуни кир, лекин кир нарсалар ҳеч қачон тоза бўлмайди.

Киритилди: 16:40 20.12.2024. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!