Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда пиёз юклаб Россияга кетаётган 23 та юк машинаси тўхтатиб қолинди

 Қозоғистонда пиёз юклаб Россияга кетаётган 23 та юк машинаси тўхтатиб қолинди

Қозоғистон расмийлари пиёз ортилган 23 та юк машинасининг Россия ҳудудига чиқиб кетишига рухсат беришмаган.

KazTAG хабарига кўра, Чимкент, Жамбил ва Туркистон вилоятларида йўлга чиққан Ғарбий Қозоғистон вилояти орқали Россияга ўтиб кетмоқчи бўлиб турганида тўхтатиб қолинган.
Тутиб қолинган юк эгаларига қайтарилиши ёки Қозоғистоннинг бошқа жойлари сотилиши айтилмоқда.

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ортидан пиёз дохил кўплаб мева-сабзавотлар музлаб қолаётгани, бунинг ортидан бозорларда нархлар ошиб, айрим жойларда тақчиллик кузатилаётган хабар қилинган. Шу муносабат билан Қозоғистон жорий йилнинг 28 январидан эътиборан пиёз экспортига уч ойлик чеклов жорий қилган.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам қарийб икки ҳафта муқаддам йил бошидан 4 ойга пиёз экспорт қилишга вақтинча чеклов ўрнатилганини очиқлаган эди.

Киритилди: 19:39 03.02.2023. Ўқилди: 3789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!