Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда мингдан ортиқ педофил полиция ҳисобига олинган

Қозоғистонда мингдан ортиқ педофил полиция ҳисобига олинган

Йил бошидан вояга етмаган шахсларга нисбатан 589 та ҳуқуқбузарлик рўйхатга олинган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Ички ишлар вазирнинг биринчи ўринбосари Марат Кожаевга асосан хабар қилди.

Бугунги кунда 1350 педофил ва 2831 зўравон полиция ҳисобига олинган.

Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Жиноят кодексининг 124-моддаси "Вояга етмаганларни ахлоқсизликка ўргатиш" жиноятлари 5,5 фоизга камайди. Бироқ вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар сони кўпайган.

Ҳар иккинчи бундай жиноят квартира, хусусий уй ва ётоқхоналарда содир этилган. Шу ўринда 77 фоиз жиноятлар яқин қариндошлар - оталар, ўгай оталар, онаси билан яшайдиган эркаклар, қариндошлар, қўшнилар ва танишлар томонидан содир этилган. Бу жиноятларда далилларни тўплашда қийинчиликлар мавжуд.

Таъкидланишича, бугунги кунда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлик жиноятлар учун 1575 маҳкум Қозоғистоннинг тузатиш муассасаларида жазони ўтамоқда.

Киритилди: 21:16 12.09.2019. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!