Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда коронавируснинг янги шакли тарқалмоқда – ЖССТ

Қозоғистонда коронавируснинг янги шакли тарқалмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистонда тарқалаётган номаълум пневмонияни коронавируснинг янги шакли деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

“Қозоғистонда тарқалаётган тушунарсиз пневмония катта эҳтимол билан нотўғри текширилган коронавируснинг янги шакли. Мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани шу версияни кучлантиряпти”, деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури ижрочи директори Майкл Райан.

У ЖССТ Қозоғистон расмийлари билан пневмонияга чалинганларнинг рентген хулосаларини коронавирусга мос тушиши текширилаётганини билдирди.

“Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ўтказилган тестлар ва уларнинг сифатини текширяпти. Улар нотўғри манфий натижа чиқариб берилмаганини аниқлаштиряпти”, деди Райан.

9 июль куни Қозоғистондаги Хитой элчихоначи мамлакатдаги фуқароларини пневмониядан эҳтиёт бўлишга чақирганди. Унда Қозоғистоннинг Атирау, Ақтўбе, Чимкент вилоятларида пневмония тарқалаётгани айтилган. Шунингдек, бугунгача 500 кишида касаллик аниқлангани ва 30 киши оғир аҳволдагилиги айтилган.

“Шу йилнинг биринчи ярмида 1772 киши пневмониядан ўлди. Июнь ойида 628 киши ҳалок бўлди. Бу касалликнинг ўлим даражаси янги коронавирусникидан анча юқори”, дейилган элчихона хабарида.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатилган маълумотларни инкор қилди. 

Киритилди: 15:43 12.07.2020. Ўқилди: 4913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!