Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда 42 даражагача совуқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда 42 даражагача совуқ бўлиши мумкин

Қозоғистоннинг тўртта вилоятида кучли совуқлар сабабли бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар берилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Шимолий Қозоғистон вилоятларида 25 декабрь куни ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, 20-25 даража совуқ, 26 декабрь кечаси минус 25-30 даражагача, жойларда 33 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Павлодар вилоятида 26 декабрь куни ҳаво ҳарорати 30-35 даража совуқ, вилоят шимолида минус 38 даража совуқ, 27 декабрь куни кечаси 32-37 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда қаттиқ совуқ - минус 40 даражага тушади.

Қутқарувчиларнинг эслатишича, қаттиқ совуқлар ёнғинлар сонининг кўпайишига, коммунал аварияларга ва транспорт воситаларининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, музлаб қолиш билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳам содир бўлиши мумкин.

Шу боис Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бундай об-ҳаво шароитида катталар ва болаларга зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни қатъий тавсия қилмоқда.

Киритилди: 16:15 29.11.2022. Ўқилди: 4394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!