Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди

Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди

Қозоғистон ўз автомобиль брендини яратиш йўлида дастлабки ишларни бошлаб юборди, деб хабар қилди Қозоғистон Автомобиль бизнеси ассоциацияси раиси Андрей Лаврентьев Kazinform нашрига.

Бу, Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo ёки Россиянинг Lada автомобиллари каби, Қозоғистоннинг ўз автомобил маркаси бўлади. Ушбу йўналишдаги ишлар қачон тугатилишини айта олмайман, лекин Ҳукумат аниқ мақсадни олдимизга қўйди. Асосийси сармоядорлар ҳам ушбу лойиҳага қизиқиш уйғотмоқда. Яқин келажакда ҳамюртларимизни яхши янгилик билан хурсанд қилсак ажаб эмас , - деди Лаврентьев матбуот анжуманида.

Лаврентьев айтишига қарагандан, Қозоғистон миллий автомобили Хитойнинг Jac корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин. Компания ушбу лойиҳани ўз маблағидан молиялаштиришга ҳам тайёр.

Қозоғистон автомоблининг номи ва унинг қачон бозорга чиқиши ҳам ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қозоғистонда Lada, Kia, Hyundai, Skoda, Chevrolet ва Iveco номли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда, лекин ўз автомобил бренди Қозоғистонда ҳеч қачон бўлмаган.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йил Қозоғистонда 60 минг дона янги автомобил сотилган. Улардан ярми Республика ичида ишлаб чиқарилган автомобиллар. 2017 йилга нисбатан автомобил савдоси ҳажми 24 %га ўсган.

Киритилди: 17:27 20.01.2019. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!