⠀
1 сентябрдан бошлаб Қозоғистондаги барча таълим муассасаларида "ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро"ни тарбиялашга қаратилган ягона дастур амалга оширилади. Бу ҳақда Таълим вазирлиги маълум қилди.
Мактаб бинолари дизайни миллий қадрият ва маданиятни акс эттиради. Тарбия ишлари полиция, шифокорлар, давлат идоралари билан ҳамкорликда ўтказилади. Ҳар ойлик мавзулар адолат, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик каби қадриятларни қамраб олади.