Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди

Қозоғистон ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бу мамлакат парламентининг қуйи палатасига (мажлис) ўтказилган сайловлардан сўнг одатий тартиб, деб хабар беради Спутник Қозоғистон.

Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаевнинг фармонида кўрсатилганидек, ҳукуматнинг барча аъзолари ва бош вазир ўзларининг вазифаларини янги вазирлар кабинети тузилгунча бажарадилар.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Қозоғистонда мажлис сайловлари бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, собиқ президент Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги "Нур Отан" партияси 71,09 фоиз натижа билан ғолиб бўлган. Шунингдек, парламентга кириш учун зарур бўлган овозларни Қозоғистон Демократик партияси "Оқ йўл" (10,95% овоз) ва Қозоғистон Халқ партияси (9,10% овоз) олди.

Киритилди: 11:03 15.01.2021. Ўқилди: 4132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!