Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонлик эркак ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди

Қорақалпоғистонлик эркак ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали қошидаги академик лицейда 2019 йилгача бош ҳисобчи бўлиб ишлаб келган фуқаро П.С. 2017 — 2019 йиллар давомида ўзининг хизмат лавозимидан фойдаланиб, пулларни талон-торож қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати маълумот тарқатди. 

Тарқатилган маълумотга кўра, фуқаро П.С. 2017 йилда 5 ой давомида меҳнат таътилига чиққан, директор фонди ҳисобидан рағбатлантириш пулларини олган. Мазкур жиноий ишнинг энг ажабланарли жиҳати шуки, 2018 йил 3 ой давомида лицей бош ҳисобчиси эркак киши бўлишига қарамасдан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан.

Шу каби бошқа бир қатор ҳолатларни важ қилиб кўрсатиб, у жами 122 миллион 801 минг сўмни ўз номига ёзиб бюджет ва бюджетдан ташқари пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:32 10.12.2020. Ўқилди: 10293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!