Бугун 12 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди (фото)

Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди (фото)

Яқинда, яъни 29 июндан 6 июлгача Польшада бўлиб ўтган “Золотая лодка” халқаро танловида қорақалпоғистонлик Динара Нуратдинова бош соврин – гран-прини қўлга киритди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар бермоқда.

Грузия, Украина, Озарбайжон, Россия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг санъат усталари иштирок этган мазкур нуфузли танловда Динара Нуратдинова бахшичилик йўналишида ўз маҳоратини намойиш этиб, томошабинларнинг ҳамда ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.

- Нукус педагогика институтида таҳсил олиш билан бирга аждодларимиз мероси бўлган бахшичилик санъати сир-асрорларини ҳам ўрганмоқдаман, - дейди Д.Нуратдинова. - Халқаро танловда юксак даражада эътироф этилганимдан чексиз хурсандман. Бу, Президентимизнинг ёшларга яратиб берган кенг имкониятлари самарасидир, албатта.

Киритилди: 18:33 08.07.2019. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!