Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги фожиа: севишганлар қабристонда ўз жонларига қасд қилишди

Қорақалпоғистондаги фожиа: севишганлар қабристонда ўз жонларига қасд қилишди

Барчаси фуқаро А.Т. Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида юриб, ўз севгилисининг бошқа йигитга турмушга чиққанлиги тўғрисидаги хабарни эшитганидан бошланган дея хабар бермоқда ЎзА.

Шундан сўнг А.Т. Қорақалпоғистонга қайтишга аҳд қилади. Суйган қизи билан учрашгач, иккиси аввал ўзаро берилган ваъдасини, яъни “агар турмуш қурмасалар, ўз жонига қасд қилиш” ваъдасини бажаришга келишадилар.

Эртаси куни бу ишни амалга оширишга келишган жуфтликлар қабристонга келди. А.Т. эса ўзи билан пичоқ олган бўлиб, суиқасд олдидан ёш келиннинг турмуш ўртоғига телефон қилиб ўз қарорларини билдирган. Дастлаб А.Т. қизнинг чап кўкрак қисми, бўйин ва қорин соҳасига бир неча марта пичоқ урди. Сўнг ўзини ҳам пичоқлади. Аммо воқеа жойига ўз вақтида етиб келган тез тиббий ёрдам туфайли А.Т.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суд ишида А.Т.га Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 15:09 25.10.2019. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!