Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда ярим тунда ОАВ бош муҳаррирларининг прокуратурага чақирилгани тасдиқланди

Қорақалпоғистонда ярим тунда ОАВ бош муҳаррирларининг прокуратурага чақирилгани тасдиқланди

Қорақалпоғистондаги «Makan.uz», «Kruz.uz» ва «Kar24.uz» нашрларининг бош муҳаррирлари «Repost.uz»нинг Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов вафот этгани ҳақидаги хабарларини қайта чоп этганидан сўнг прокуратурага чақирилган эди. Ушбу ҳолат эса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Анашу муҳокамалардан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат бўйича баёнот берди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда.

“Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий сайтлар ва оммавий ахборот воситаларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси раиси М. Ерниязов билан боғлиқ нотўғри ва асоссиз хабарлар тарқалиши, мазкур нохолис ахборотларни тарқатган манбани аниқлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ўрганиш ишлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Элни назарида бўлган ҳар қандай киши билан боғлиқ маълумотлар кенг жамоатчилик орасида тезда долзарб муҳокамаларга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бундай ахборот унинг ҳаёти ёки саломатлиги билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бу ҳолат янада кўпроқ фикр алмашинишларга олиб келади. Бундай вазият у инсоннинг оиласи, меҳнат жамоаси, билган яқинларида турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу боис, бундай уйдирма хабарлар ким томонидан тарқатилганини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул шахслари томонидан “Makan.uz” cайти муҳаррири Л.Каллыханова, «kruz.uz» сайти муҳаррири И.Юсупов, «kar24.uz» сайти муҳаррири Қ.Бегниязовалар билан профилактик суҳбат ўтказилди. Профилактик суҳбат чоғида прокурор ёки ички ишлар ходимлари томонидан журналистларга ҳеч қандай босим ёки тазйиқ ўтказилмаган.

Ҳозирги вақтда М.Ерниязов шахсига тааллуқли нотўғри маълумотлар тарқатилиши ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида суриштирув ишлари олиб борилмоқда”,  дейилади баёнотда. 

 

Киритилди: 20:03 27.07.2020. Ўқилди: 4189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!