Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда топилган "эшаклар қабристони" бўйича маълумот берилди

Қорақалпоғистонда топилган "эшаклар қабристони" бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Бир ҳафта ичида 55 та эшак сўйилган, шунча гўшт қаерга кетяпти…” сарлавҳаси остида тарқалган видеога расмий муносабат билдирилди.

Қорақалпоғистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Матбуот хизматига кўра, маълумотни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва Элликқалъа тумани хокимлиги, Прокуратура, Ички Ишлар бўлими, Ветеринария бўлими ҳамда Санитария эпидемиология маркази ходимлари билан биргаликда тезкор гуруҳ тузилди.

Тезкор гуруҳ аъзолари ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган жойда бўлиб, зудлик билан ҳолат ўрганилди ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда ҳайвонларни сўйишдан ҳосил қилинган чиқиндилар бартараф этилди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартиб асосида чоралар кўриш мақсадида текшириш ва суриштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан суриштириш ишлари якуни бўйича яна қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 10:06 18.02.2021. Ўқилди: 12856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!