Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи икки нафар болани уриб юборди, улар эса...

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи икки нафар болани уриб юборди, улар эса...

Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 13 август куни Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 181 автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган. “Нексия-2” машинаси ҳайдовчиси (1986 й.т.) маст ҳолда, юқори тезликда автомобилни бошқариб кетаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган. Натижада велосипедчи 2009 й.т. Р.Г. ва велосипед йўловчиси 2010 й.т. Ш.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Киритилди: 10:55 16.08.2020. Ўқилди: 2986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!