Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда икки йигит балоғатга етмаган қизга мажбурлаб ароқ ичирди, сўнг...

Қорақалпоғистонда икки йигит балоғатга етмаган қизга мажбурлаб ароқ ичирди, сўнг...

Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларидан бирида икки йигит балоғатга етмаган қизни зўрлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори Альфия Бисенова “Huquq.uz”га хабар қилди.

Маълум бўлишича 1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев ўзининг ҳали балоғатга етмаган севган қизини Ойбек Ҳайитовнинг бўш турган уйига чақиради. Дастлаб Бегзод дўстлари Ойназар Муратов, Ойбек Ҳайитов ва Шоҳрух Ихтиёровлар билан кафеда ароқ ичишган бўлган. Кейинчалик эса “ўтириш”ни давоб эттириш мақсадида Ҳайитовнинг уйига боришган. У ерда ёшлар ароқ ичишни давом эттирган ва шу ўрада Бегзод севган қизини ўша ерга чақирган. Орада улар қизга мажбурлаб ароқ ичдиришади ва пайтдан фойдаланган Бегзод қизга ёрдам бергандек ўзини кўрсатиб, бошқа хонага олиб боради. У ерда Бегзод қизнинг номусига тегади ва келиб дўстларига мақтанади. Ойназар ҳам пайтдан фойдаланиб қизнинг хонасига кириб зўрлайди. Бу орада қизнинг ота-онаси қизининг йўқолиб қолганидан ҳавотирга тушиб ИИБга мурожаат қилишган бўлган.

Барча тафсилотлар ўрганилган, йигитлар ўз айбини қанча яширишга уринмасин суд ҳукмига кўра уларга қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 12:03 26.12.2019. Ўқилди: 6233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!