Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда икки машҳур шифокор коронавирусдан вафот этгани нега яширилмоқда?

Қорақалпоғистонда икки машҳур шифокор коронавирусдан вафот этгани нега яширилмоқда?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

— Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?

 Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида  тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби  полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли  касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек,  альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келишитуфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам  патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

— Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар?

— Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан  маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди.

— Агар тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилганда коронавирус билан касалланган беморни кўришдан бош тортса биз кимга ва қаерга мурожаат килишимиз керак? 

— Тез тиббий ёрдам хизмати  беморда қайси касаллик бўлишидан қатъий назар биринчи ёрдам кўрсатиши шарт.  

Агар бу хизмат томонидан  беморга ёрдам кўрсатишдан бош тортилса ҳудудий  Соғлиқни сақлаш бошқармалари  ишонч телефони орқали  мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

— Тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳам Covid-19 га қараш кураш учун сафарбар этиладими ва бу учун уларга қанақа имтиёзлар берилади?

— Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт институтлари ва коллеж талабалари  ҳам жалб этилмоқда.

Уларнинг 2 ҳафталик ойлик маоши   уларнинг тоифасига қараб  5 млндан 15 млнгача ташкил этади.

— Коронавируснинг енгил формаси билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа асоратлар қолиши кузатилмокда?

— Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда.

Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатиш ноўрин. 

🦠Коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган беморларда касалликдан тузалгандан кейин деярли асоратлар кузатилмаяпти.
 

Киритилди: 14:46 23.07.2020. Ўқилди: 6705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!