Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда ички ишлар ходимига 10 млн сўм пора таклиф қилинди

Қорақалпоғистонда ички ишлар ходимига 10 млн сўм пора таклиф қилинди

2020 йил 15 январь куни соат 15:00ларда Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош” темир йўл бекатида тепловоз машинисти Е.А. ва унинг ёрдамчиси К.И. “Тахиатош” нефть базасидан 120 литр дизель ёқилғисини Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т.га сотаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бораётган ҚР ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекати бўлинмаси бошлиғи, майор Ж.Е.нинг хонасига шу куннинг ўзида фуқаролар А.Т, Е.А., М.Ю ва К.И. келиб, унга 10 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига бераётган вақтида, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Киритилди: 09:19 17.01.2020. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!