Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда эркаклар 24 ёшли аёлни куч ишлатиб ўғирлаб кетди. Нега?

Қорақалпоғистонда эркаклар 24 ёшли аёлни куч ишлатиб ўғирлаб кетди. Нега?

Қорақалпоғистон Республикаси. 2020 йилнинг 13 октябрь куни соат 20:00 да, 30 ёшли Д.Е., танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б.,лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли Г.С.(аёл)ни унинг эркига хилоф равишда Қонликўл тумани Маденият МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида Г.С.,(аёл)ни уйига қайтаётганлигидан фойдаланиб, унинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран Д.Е.,нинг номида бўлган П.Б., бошқариб юрган “Nexia-2” русумли автомашинасига миндириб, уни Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиб, Г.С.,ни Д.Е., билан никоҳда бўлиш учун ўғирлашган.

Ҳолат юзасидан Г.С., туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.,нинг номида бўлган “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Киритилди: 12:04 30.10.2020. Ўқилди: 5280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!