Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда 19 ёшли қиз чўкиб кетиши мумкин эди

Қорақалпоғистонда 19 ёшли қиз чўкиб кетиши мумкин эди

Жорий йилнинг 10 июнь куни тунги соат 22.10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олдилар.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Қоракўз туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:04 11.06.2021. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!