Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда 15 ёшли қиз гуруҳ бўлиб зўрланган. Унинг ҳомиласи бор!

Қорақалпоғистонда 15 ёшли қиз гуруҳ бўлиб зўрланган. Унинг ҳомиласи бор!

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қорақалпоғистонда 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақида ОАВларда тарқалган хабар юзасидан Дарё га изоҳ берди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўқувчи қизнинг беш ойлик ҳомиласи бор.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритишича, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеани қатор нашрларда айтилгани каби зўрлаш, бунинг устига, гуруҳ бўлиб зўрлаш деб атаб бўлмайди. Қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган.

Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Ички ишлар бошқармаси 13 февраль куни 1999 йилда туғилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш бўйича жиноят иши қўзғатди , деди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган қиз билан алоқага киришган йигит жамоат ишларидан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилиши мумкин.

Киритилди: 18:05 21.02.2019. Ўқилди: 13457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!