Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қора зира: Тожикистонда коронавирусга қарши малҳам ишлаб чиқарилди

Қора зира: Тожикистонда коронавирусга қарши малҳам ишлаб чиқарилди

Тожикистонлик фармацевт Саидвали Ҳикматов оғиз бўшлиғи учун “Антиковид-19” антисептик ва малҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Маҳсулот қора зира уруғидан олинган мой асосида тайёрланади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Барча маҳсулотлар сифат сертификатига эга. Ҳикматовнинг сўзларига кўра, малҳам таркибига кирувчи моддалар коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволини сезиларли даражада енгиллаштиради. Шунингдек, фитоантисептик спрей организмдаги кўп патоген микроб ва вирусларни ўлдиришга ёрдам беради.

“Қора зира таркибида 100 дан ортиқ модда ва ҳужайраларнинг табиий биосинтези учун 50 га яқин катализаторлар - ферментлар, гормонлар,  полисахарид, ёғ кислоталари, А, В, Р, С, поливитаминлар ва эфир мойлари мавжуд”, - деди Ҳикматов.

Фармацевтнинг сўзларига кўра, “Антиковид-19” антисептик эритмасининг афзалликларидан бири шундаки, у иммуномодуляцион хусусиятларга эга ва организмнинг ҳимоя хусусиятларини оширади.

"Магний юрак-қон томир тизими, ўпка, мия, асаб тизими ва мушакларнинг ишини яхшилайди", - деб қўшимча қилди мутахассис.

Шифокор профилактика сифатида эрталаб бўш қоринга ва кечқурун бир чой қошиқ қора малҳам саримсоқ ва бир чой қошиқ асал билан истеъмол қилишни тавсия қилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, “Антиковид-19” препарати коронавирусни даволаш ёки олдини олиш учун дори сифатида синовдан ўтказилмаган. Коронавирусни экспериментал даволаш, шунингдек ўз-ўзини даволаш, соғлиққа зарар етказиши, касалликнинг оғир асоратларини келтириб чиқариши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 19:12 04.06.2020. Ўқилди: 4455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!